Ресторан директори

Бутун ресторан ишларини бошқаради. Директорнинг мақсади рестораннинг узлуксиз ишлашини доимий равишда таъминлаш, унга янги Меҳмонларни жалб қилиш, ресторан даромадини ошириш, ходимларни жамлаш ва жамоани шакллантиришдир.

Директор оддий ходимлар ва менежерлар жамоаси учун ибратдир. У етакчи ҳисобланади, барча жамоани мақсадга бошлаб боради. У қўл остидагиларни қўллаб-қувватлайди ҳамда уларнинг интилишлари ва ютуқларини мукофотлайди.

Директор – бу ресторанда меҳмонлар ва ходимлар учун ёқимли, такрорланмайдиган муҳитни яратадиган ва ишни йўналтирадиган, қарор қабул қиладиган одам.

Резюмени юбориш

  • Шахсий хислатлар

    Муҳит

    Бизнинг ресторанларда позитивлик ва жамоавий руҳ – улар устидан биз биринчи навбатда иш олиб борамиз. Биз одамларнинг позитив мақсадларига ишонамиз ва ҳар бир одам, айниқса, бошқалардан фарқланиши шарофати билан, жамоа ишига аҳамиятга эга бўлган ҳисса қўшиш потенциалига эга эканлигига ишончимиз комил. Биз англаган ҳолда, биздан фарқланадиган одамларни излаймиз, бу эса бизнинг фикрлаш чегаралариз кенгайишига ва энг яхши қарорларни қабул қилишимизга имкон беради. Биз ҳар кимни ўқитамиз ва қўллаб-қувватлаймиз, унинг потенциалини максимал очишга ёрдам берамиз.

    Муносиб иш ҳақи ва эътироф

    Муваффақият, интилувчанлик, Компания стандартларига мувофиқлик албатта рағбатлантирилади. Рағбат турли кўринишда – ёрлиқдан қимматбаҳо совғагача бўлиши мумкин. Лекин Компания манфаатлари учун содиқлик ва меҳнат, албатта, эътироф этилади.

    Таълим

    Бизнинг Компания менежерни ўқитишнинг 3 турдаги дастуридан фойдаланади. Биринчидан, бу янги менежерлар учун тренинглардир. Ушбу тренинглардаги аттестациядан сўнг ходим янги лавозимда ишга бутунлай тайёр бўлади. Мазкур дастурлар номзодни тайёрлаш даражаси ва лавозимига боғлиқ ҳолда етарлича узоқ давом этади, улар 6 дан 20 хафтагача давом этиши мумкин. Иккинчидан, фаолият юритаётган менежерлар учун семинарлар. Уларнинг мақсади касб маҳоратини ошириш, янги бошқарув технологияларни жорий этишдир.

  • Позициянинг устун томонлари

    Ностандарт фикрлаш!

    Биз сизни шаблонлар ва стереотип чегаралардан ташқарида бўлишга, ностандарт фикрлашга ўргатамиз. Сиз ҳар куни биздан янги билимларни оласиз, янги маҳоратни орттирасиз, янги одамлар билан учрашасиз, янги ғоялар ва ностандарт қарорлар эса сизни узоқ куттирмайди! Сиз ҳаётда ва ўзингизда янги марраларни очасиз!

    Осон мулоқот қилинг!

    Ҳар доим ва ҳар кимнинг тилини топинг! Бу ишни нореал, деб ўйлаяпсизми? Биз сизга мулоқот санъати сирини очамиз. Нима бўлганида ҳам, Меҳмонлар ёки жамоа билан ишлашда энди доимо керакли сўзлар топилади!

    Етакчи бўлинг!

    Сиз илҳом бахш этмоқдасиз, сизга ишонишмоқда ва сизнинг ортингиздан боришмоқда! Бизда сиз нафақат бошқаришни, балки жамоани ўзингизга ишонтириш ва ортингиздан эргаштиришга ўрганасиз, ҳаётингизнинг барча соҳаларида ҳақиқий етакчига айлана оласиз!

    Орзуларингизни амалга оширинг!

    Олдига мақсадларни қўйиш ва уларга эришиш маҳорати муваффақиятнинг гаровидир. Биздаги позитив кайфият ва энергия – сизнинг ғалабага эришишингиз учун яна нима муҳим бўлишиш мумкин? Биз билан сиз орзуларингизни рўёбга чиқара оласиз!