Ресторан ходими - иш тажрибасини талаб қилмайдиган компаниямиздаги бошланғич позиция.

Агар сиз киришимли, позитив, масъулиятли, дўстона муносабатли ва серғайрат бўлсангиз, у ҳолда KFC компаниясига хуш келибсиз! Агар сизда бизнинг компания билан ривожланиш истаги бўлса ва сиз ташкилотчилик қобилиятларини намоён қилсангиз, унда бу ерда сизни қизиқарли иш, ёқимли муҳит, кўп таасуротлар, дўстлар ҳамда соҳада ўсиш кутмоқда!

Нима учун бу вакансия айни шундай деб аталади? Рестораннинг барча ходимлари битта жамоада ишлайди. Бир-биримизни қўллаб-қувватлаб ва ёрдамлашиб биз бирга ғалаба қозонамиз! Ресторан ходимларига зерикишга имконият йўқ, чунки иш хилма-хил ва қизиқарли: биз KFCнинг фирма таомларини тайёрлаймиз ва ўраб қадоқлаймиз, меҳмонларимиз ўзини азиз инсонлардек ҳис этиши ва яна бизга ташриф буюриши учун учун ҳар куни уларга хизмат кўрсатамиз.

Биз меҳмонларимизнинг мухлисимиз! Асосийси эса, биз позитив энергия билан ишлаймиз, бизда ҳамиша яхши кайфият бор ва у билан барчани зарядлаймиз! Сизнинг ишингиз мамнуният, муносиб иш ҳақи ва соҳада ўсиш олиб келиши учун биз сизга яхши рағбат бўладиган компенсациялар дастурини яратдик.

Маълумотномани тўлдиринг

  • Позициянинг устун томонлари

    Ностандарт фикрлаш!

    Биз сизни шаблонлар ва стереотип чегаралардан ташқарида бўлишга, ностандарт фикрлашга ўргатамиз. Сиз ҳар куни биздан янги билимларни оласиз, янги маҳоратни орттирасиз, янги одамлар билан учрашасиз, янги ғоялар ва ностандарт қарорлар эса сизни узоқ куттирмайди! Сиз ҳаётда ва ўзингизда янги марраларни очасиз!

    Осон мулоқот қилинг!

    Ҳар доим ва ҳар кимнинг тилини топинг! Бу ишни нореал, деб ўйлаяпсизми? Биз сизга мулоқот санъати сирини очамиз. Нима бўлганида ҳам, Меҳмонлар ёки жамоа билан ишлашда энди доимо керакли сўзлар топилади!

    Етакчи бўлинг!

    Сиз илҳом бахш этмоқдасиз, сизга ишонишмоқда ва сизнинг ортингиздан боришмоқда! Бизда сиз нафақат бошқаришни, балки жамоани ўзингизга ишонтириш ва ортингиздан эргаштиришга ўрганасиз, ҳаётингизнинг барча соҳаларида ҳақиқий етакчига айлана оласиз!

    Орзуларингизни амалга оширинг!

    Олдига мақсадларни қўйиш ва уларга эришиш маҳорати муваффақиятнинг гаровидир. Биздаги позитив кайфият ва энергия – сизнинг ғалабага эришишингиз учун яна нима муҳим бўлишиш мумкин? Биз билан сиз орзуларингизни рўёбга чиқара оласиз!

  • Биз тавсия этамиз

    Мен барчасига улгуришни истайман!

    Биз уйингиз ёки ўқишингизга яқин жойда ресторанни танлаш имкони ва мос иш графигини тавсия этамиз. Биз билан сиз барча нарсалар - дўстлар, дам олиш, иш, таълим, спорт, янги таассуротларга вақт топа оласиз.

    Мен мустақил бўлишни хоҳлайман!

    Келажак ҳозирдан ҳозирдан бошланади ва у сизнинг қўлингизда. Тўлиқ ҳаёт билан яшанг! Рақобатбардош иш ҳақи сизни мустақил бўлишингизга имконият беради.

    Мен ривожланишни хоҳлайман!

    Халқаро компанияда ишлаш бу ўсиш учун максимум имкониятлар, демакдир. Биз ҳар бир ходимга ўқиш ва ривожланиш учун индивидуал режани тавсия қиламиз. Рестораннинг оддий ходимидан директоригача йўл унчалик узоқ эмас!