Сизнинг саломатлигингиз ва хавфсизлигингиз - биз учун устувордир

Қадрли дўстлар ва КФC шинавандалари, биз ҳам худди сизлар каби коронавирус (CОВИД-19) ҳақидаги янгиликларни кузатиб бормоқдамиз ва фаолиятимизга вазият талабларига мос равишда тегишли ўзгартиришлар киритмоқдамиз. Тошкент шаҳридаги ресторанларимиз сони 7 тага етди ва биз учун меҳмонларимиз ва ходимларимиз саломатлиги биринчи даражали масала, шунинг учун ҳам хавфсизликни таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Биз ресторанларимиздаги тозалаш ва санитар ишлов бериш ишлари ҳажмини оширдик, айниқса, касса, пештахталар, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш киосклари, столлар, патнис ва шу каби одамлар қўли билан кўп ушлайдиган жойларга катта эътибор қаратилмоқда.

Ходимларимизга қўйиладиган қатъий гигиена талабларини янада кучайтирдик, эндиликда ходимларимиз қўлларини янада тез-тез ювиб, антибактериял воситалар билан ишлов беришмоқда.