
Дуэт оригинал баскети
KFCнинг дунёга машҳур таомлари бизнинг Баскетда! Сиз учун ажойиб улфатларни – сархил товуқ гўшти, жизиллатувчи, аччиққина қанотларни, майин стрипсларни ва картошка-фрини тўпладик. Кўплик қилмайди!
Баскет таркибига қуйидагилар киради: 2 та оёқ, 4 та товуқ қаноти*, оригинал панировкага буланган 2 та стрипс, 2 та картошка-фри.
*Қанот – битта ёки иккита суякли, бир фалангали қисм.
Энергетик қимматликлар жадвали (xlsx)
60000 сӯм
-
Янги гўшт
Биз доимо фақат янги, яҳлит, энг юқори сифатли товуқ гўштини ишлатамиз. Шу сабабли, таъминловчиларни алоҳида синчиклаб танлаймиз. Шунинг учун, бизнинг товуқ гўштимиз энг яхшиси эканига ишончимиз комил.
-
Тажрибали ходимлар
Бизнинг ресторанларимизда фақат маҳсус ўқув курсида таҳсил олган, юқори малакали мутахассислар ишлайдилар. Фақат ҳақиқий мутахассисларгина бизнинг сирли рецептларимиз бўйича унутилмас таъмга эга товуқ гўштили таомларни тайёрлашга тайинланадилар.
-
Юқори сифат
Янги, яҳлит товуқ гўшти - бу нафақат сизнинг севимли таомларингиз: карсиллайдиган қоришмага булаб олинган юмшоқ товуқ бўлаклари, аччиқ товуқ қанотлари, стрипслар, сэндвичлар ва салатларнинг ноёб таъми кафолатидир. Бу, сиз ўта юқори сифатли таомлар ҳарид қилаётганингизга ишонч ҳамдир!
* Жадвалда кўрсатилган таомларнинг озуқавий ва энергетик қимматиклари бўйича маълумотлар лаборатория тадқиқотлари, техник-технологик карталар маълумотларига ва таъминловчилардан олинган озуқавий қимматликлар бўйича маълумотларига асосланган. Порциялар ҳажмидаги фарқлар минтақавий ва мавсумий фарқлар сингари менюдаги ҳар бир маҳсулотнинг озуқавий қимматлигига таъсир қилиши мумкин.
Таомлар рецептураси даврга қараб ўзгариши мумкин. Ахборот жорий меню асосида тақдим этилган ва олдиндан хабар қилинмасдан ўзгариши мумкин.